Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари шакарга бўлган эҳтиёжнинг мавсумий ўсишини инобатга олган ҳолда шакар маҳсулотлари камомадининг келиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Бу ҳақда идоранинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Хусусан, «Хоразм шакар» МЧЖ ҳамда «Ангрен шакар» МЧЖ билан ҳамкорликда мавсумий эҳтиёж ўсиши олдидан ишлаб чиқариш ҳажмларини ўстириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Бунинг натижасида жорий йилнинг январидан апрелига қадар бўлган даврда шаҳар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,6 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, май–август ойларида биржа сотувларига чиқариладиган шакар маҳсулотлари ҳажми 1,6 баробарга оширилиши айтилмоқда.
Бугунги кунда республикада 1 килограмм шакарнинг улгуржи нархи 3200 сўмни ташкил этиб, бу нархлар деҳқон бозорларидаги махсус савдо нуқталарида амал қилмоқда. Бундан ташқари, йирик супермаркетларда ва деҳқон бозорларида 1, 2, 5 килограммли пакетлардаги шакар чакана нархларда (1 килограмм — 3700 сўм) сотилмоқда.
Изоҳ (0)