Англиянинг «Эвертон» футбол клуби бош мураббийи Роберто Мартинес истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда, Sky Sports телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 42 ёшли мутахассис «Сандерленд»га қарши Англия чемпионатининг 30-тур қолдирилган ўйинида учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан озод этилди.
Роберто Мартинес 2013 йилнинг июнида «Эвертон»ни ўз бошқарувига олиб, илк мавсумда жамоа билан Англия чемпионатини 5-ўринда якунлаган эди.
Жорий мавсумда 37-турдан сўнг 44 очко жамғарган «Эвертон» турнир жадвалининг 12-поғонасидан жой эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)