Ҳиндистонлик садху (авлиё, тарки дунё қилган киши) Амар Бхарати 43 йилдан буён бир қўлини тепага кўтариб туради, дея хабар бермоқда Big Picture.
Тақводорлик йўлига киргунича Махант Амар Бхарти Жи Нью-Делида клерк бўлиб ишлаган. 1973 йилда у Шива худоси шарафига қўлини боши устида кўтарган ҳамда оғриқ ва қўли шаклининг ўзгаришига қарамай, уни пастга туширмаган.
Шунча йиллардан кейин унинг қўли қуриб, ўз қобилиятини тўлиқ йўқотган ва тери билан қопланган бефойда суякларга айланган. Тирноқлари ҳам 43 йил давомида бирор марта олинмагани учун қалинлашиб, айланасига ўсиб кетган.
Амар Бхарати бир пайтлар оддий одамлар каби ишлаган, оилали бўлган, аммо бир куни буларнинг ҳеч бири маънога эга эмаслигини тушуниб, барчасини ташлаб кетган ва ўз ҳаётини Шива ҳиндуийлик худосига бағишлашга қарор қилган.
Уч йилдан сўнг, 1973 йилда у ҳали ҳам дунёвий ҳавасларга берилаётганини тушуниб, бир қўлини юқорига кўтариш орқали ўзини улардан чеклаб қўйишга аҳд қилган.
Садху Бхарати Харидвар шаҳридаги Кумбх—мела оммавий зиёрати маросимлари чоғида ўта ҳурматланади.
Амар Бхарати бошқа садхуларда ҳам тинчлик ва уйғунлик йўлида қўлини кўтариб яшашга илҳом уйғотган, уларнинг баъзилари 7, 13 ва ҳатто 25 йилдан буён шундай ҳолатда ҳаёт кечирмоқда.
Кўтарилган қўли оғриш-оғримаслиги ҳақидаги саволга жавобан, Амар у бошида оғригани, аммо кейинчалик кўникиб кетганлигини айтади.
Изоҳ (0)