12 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг машҳур жамоатчилик ва сиёсат арбоби Лотар де Мезьерни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати ахборот берди.
Лотар де Мезьер Ўзбекистонга «Бирлашган Германияда трансформацион жараёнларнинг ва Ўзбекистон янги тарихи бошланғич босқичининг 25 йиллиги» мавзусидаги экспертлар учрашувида иштирок этиш учун келди. Тадбир Тошкент шаҳрида К. Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти томонидан ташкиллаштирилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда К. Аденауэр номидаги жамғарманинг икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдаги иштироки муҳокама қилинди.
Учрашувда К. Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Томас Куце иштирок этди.
Изоҳ (0)