Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» бизнес-марказида Халқаро доялар куни муносабати билан 2016 йил 6 май куни конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган конференция Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туғуруқ муассасаларининг 50 нафаргача етакчи ва фаол дояларини тўплади.
Халқаро доялар кунининг бу йилги мавзуси «Оналар ва гўдаклар: Доялик ишининг юраги» деб номланди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида минглаб дояларнинг таълим олиши ва уларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Яқинда ўтказилган сўров мазкур мамлакатлардан 57 тасида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси охирги етти йил ичида 66 минг дояни тайёрлаганлигини кўрсатди. Ушбу тиббиёт ходимлари ҳар йили 11 миллион аёлнинг хавфсиз кўзи ёришига ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)