Мустақилликнинг 25 йиллиги тантаналари арафасида Намангандаги «Камолот» ёшлар боғида янги мусиқий фавворанинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири Хусан Убайдуллаев хабар берди.
Очилиш маросимида фавворанинг атрофи 2 мингдан зиёд наманганлик ёшлар билан гавжум бўлди.
Тадбирда театр, кино актёрлари Исамат Эргашев, Вазира Юнусова, Муяссар Бердиқулова, Сайёра Юнусова, Улуғбек Қодиров, Умид Искандаров, Наргиза Салмонова, Муқаддас Саъдуллаева, эстрада хонандалари Самандар Ҳамроқулов, Юлдуз Турдиева, Ёдгор Мирзажонов, Машҳурбек Раимжонов, «Манго» гуруҳи иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)