11 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Жаҳон» ахборот агентлиги директори этиб тайинланган Аброр Гулямовни таништирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Илгари Гулямов Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган.
Бир неча кун муқаддам агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаган Юсуп Кабулжанов бошқа лавозимга тайинлангани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)