Россия ҳарбий самолётлари Суриянинг Хомс вилоятидаги Тайфур аэродроми атрофида парвозлар амалга оширмади ва шу боис бир самолётнинг уриб туширилгани борасидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда, «Хмеймим» авиабазаси расмийларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ SkyNews Arabia таҳририяти Тайфур яқинида Россия ҳаво-космик кучлари самолёти уриб туширилгани ҳақида ахборот тарқатган эди.
Изоҳ (0)