АҚШ президенти Барак Обама май ойида Вьетнам ва Японияда сафар билан бўлади. Сафар чоғида у Иккинчи жаҳон уруши йилларида атом бомбаси билан кун-паякун қилинган Хиросима шаҳрига ташриф буюради, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Илгарироқ бу Япония ҳукумати томонидан маълум қилинди, сўнгра ахборотни Оқ Уй тасдиқлади.
Шу тариқа, Обама ваколатли пайтида Хиросимага келган биринчи АҚШ президенти бўлади.
Обаманинг сафари 21–28 май кунларига мўлжалланган. У АҚШ президентининг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари бўйлаб ўнинчи турнеси бўлади.
Изоҳ (0)