Facebook ижтимоий тармоғи Хитойда шу номли савдо белгиси билан бўлиб ўтган суд тортишувида ғалаба қозонди. Бу ҳақда, «Сина» порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Пекин халқ суди ҳукмига биноан, эндиликда Гуандун провинциясида жойлашган Zhongshan Pearl River Drinks компанияси Facebook савдо белгиси остида маҳсулот чиқара олмайди. Илгари компания шу бренд остида картошка чипслари ва консерваланган сабзавот чиқарар эди.
Хитой компанияси раҳбарияти суд қароридан норозилигини билдирмоқда.
«Агар биз брендни ноқонуний рўйхатдан ўтказган бўлсак, унда нега ўз вақтида тегишли ташкилотлар буни амалга оширишимизга йўл қўйди?», — деди компания вакили Лю Хонган.
Ой бошида АҚШнинг бошқа корпорацияси — iPhone Хитойда шу ном остида савдо белгисини рўйхатдан ўтказган компания билан суд тортишувида ютқазиб қўйган эди. Суд Xintong Tiandi Technology компаниясига iPhone бренди остида тери маҳсулотлари чиқаришда давом этишга рухсат берган эди.
Изоҳ (0)