9 май — «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан «E-yoshlar.uz» лойиҳасининг ташаббускор талаба ёшлари томонидан ўтказилаётган махсус интернет акцияси давом этмоқда. Акция тафсилотлари Facebook’даги «Вместе ми сила!» гуруҳида келтирилади.
Ёшлар ташшаббусига санъаткорлар, киноактёрлар ва спорт юлдузлари қўшилди. Акция доирасидаги видеоэстафетада Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ҳамда бошқа санъаткорлар ҳам иштирок этиб, уруш фахрийлари ҳамда кексалар ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг улар эстафетанинг давомини ўз ҳамкасбларига топширди.
Изоҳ (0)