Номаълум қуролли шахслар 8 майга ўтар кечаси Саудия Арабистони ғарбидаги Макка вилоятида полиция идорасига ҳужум қилди. «ТАСС»нинг мамлакат ИИВ баёнотига таяниб билдиришича, полиция ходимларидан бири ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.
Воқеа ат-Тоиф шаҳри яқинидаги Ҳаддод бани Малик қишлоғида содир бўлди. Икки номаълум шахс автотураргоҳга кирмоқчи бўлганида полиция навбатчилари буни пайқаб қолиб, уларга қарата ўт очди. Жиноятчилар қочиб кетди, отишмада полициячилардан бири ҳалок бўлди.
Терактнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. Аксилтеррор операцияси давом этмоқда, деб таъкидлади ИИВ вакили.
Мамлакат хавфсизлик кучлари охирги бир неча кун давомида терактлар ташкил этишда гумонланаётган ИШИД аъзоларини қидириш ишларини олиб бормоқда. 6 май, жума куни Макка вилоятида бир қанча жангарилар, шу жумладан, Абха шаҳрида жойлашган махсус кучлар базаси масжидидаги портлаш ташкилотчиси 46 ёшли Оййид аш-Шаҳроний йўқ қилинди. Ўтган йил августида содир этилган портлаш туфайли 17 киши ҳалок бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)