Англиянинг «Лестер» футбол клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха жамоанинг Англия чемпионлигини нишонлаш учун дўстлари билан Гентинг казиносига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
58 ёшли миллиардер карта столида бир неча соат вақт ўтказиб, 2,5 миллион фунт ютиб олди.
Аввалроқ Вишай Шривадданапрабха «Лестер»нинг Англия чемпиони бўлгани муносабати билан ҳар бир футболчига Mercedes автомобилини совға қилиши ҳамда Лас-Вегасга саёҳат сафарини тўлаб бериши ҳақида хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Шривадданапрабха вақти-вақти билан жамоанинг уй ўйинларига келган мухлисларга ичимлик ва газакларни бепул улашиш акциясини ўтказади.
Изоҳ (0)