9 май — «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан «E-yoshlar.uz» лойиҳасининг ташаббускор талаба ёшлари томонидан махсус интернет акцияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га лойиҳа вакиллари маълум қилди. Акция тафсилотлари Facebook’даги «Вместе ми сила!» гуруҳида келтирилади.
Акциянинг асосий мақсади Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари ҳолидан хабар олишдир. Унинг доирасида видео эстафета ҳам ташкил этилади.
Давомийлиги 15–30 сониядан иборат видеолавҳаларда:
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари ҳолидан хабар олинади;
- «Биз сизлар билан фахрланамиз ва доимо ёдимизда тутамиз!» шиори таъкидланади;
- ёшлар тенгдошларига мурожаат сифатида «Мен хабар олдим, сенчи!?» жумласини чорлов сифатида тарғиб этиб, эстафетани ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчиларига юборади.
Жараён мобил телефонлар ёрдамида тасвирга олинади.
Эстафетани 8–9 май кунлари ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш ва лойиҳада фаол иштирок этиш имконияти бўлади.
Бундан ташқари, тадбир доирасида «E-yoshlar.uz» сайти томонидан жорий этилган табрикнома шаклидаги матнли ва фото ишланмалар ҳам барча ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга жойлаштирилади.
Изоҳ (0)