Бухарестнинг «Динамо» футбол жамоаси ҳужумчиси Патрик Экенг мамлакат чемпионати доирасидаги мезбонлик учрашувида ҳушини йўқотиб қўйди ва кейинчалик шифохонада оламдан ўтди. Бу ҳақда, Digi Sport нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 6-май куни содир бўлди. 63-дақиқада майдонга тушган 26 ёшли спортчи бироз вақт ўтиб ҳушидан кетиб қолди. Тиббиёт ходимлари унга майдонда ёрдам кўрсатишга уринди, аммо бир неча дақиқадан сўнг Экенгни тез ёрдам машинасида олиб кетишга тўғри келди.
Футболчи кардиоген шок ташхиси билан реанимацияга олиб келинди. Унинг ҳаётини қутқариб қолишнинг имкони бўлмади.
Изоҳ (0)