Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги йиғинни ўтказмоқда, деб хабар беради «Championat.asia».
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Дубай шаҳрида бўладиган ушбу йиғин доирасида ўзбекистонлик ўсмирлар Бирлашган Араб Амирликлари ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган.
Ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси кеча, 5 май куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон U-16 термаси 75-дақиқада Абдулҳай Исмоилов томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Иккинчи ўйин 7 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўртоқлик учрашуви
05.05.2016. Дубай, БАА
БАА U-16 — Ўзбекистон U-16 0:1
Гол: Абдулҳай Исмоилов (75)Ўзбекистон: Жўраев, Абдуллаев, Холдоров, Каримов, Камолов, Урунов, Азизхўжаев, Соатов, Азимов, Йўлдошев, Абдуманнопов.
Захира: Неъматов, Хайруллаев, Исмоилов, Абдусатторов, Парпиев, Турғунбоев, Абдураҳмонов, Намозов, Сафутдинов, Куйлибоев.
Маълумот учун, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябридан 2 октябрига қадар Ҳиндистонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)