Режиссёр Дерек Вестерман виртуал реалликда 25 соату 2 дақиқани ўтказиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу рекорд 7 апрель куни ўрнатилган. Бу ҳақда, Daily Mail нашри маълумотига таяниб, TJournal хабар беради.
Лос-Анжелесда бўлиб ўтган тажриба учун HTC Vive гарнитурасидан фойдаланилган. Виртуал реалликда ўтказилган бутун вақт давомида қурилма Tilt Brush дастурида уч ўлчамли суратларни яратган.
Тажрибанинг 17-соатига келиб, Вестерманнинг кўнгли айний бошлаган, 21 соатдан сўнг эса у тушунарсиз равишда «Мен қаердалигимни билмайман» деб такрорлай бошлаган. Гарнитурани ечмасдан овқатланиши ва сув ичиши учун унга ассистент ёрдам берган.
Изоҳ (0)