Суриянинг Хомс шаҳри шарқий қисмида жойлашган Ал-Муҳрим туманида содир этилган икки карра теракт оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, шаҳар шифохонаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, ўн нафардан ортиқ ярадор шифохонага жойлаштирилди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, террорчилар Ал-Муҳрим туманидаги сафарбарлик пункти яқинида миналаштирилган автомобиль ва мотоциклни портлатиб юборган.