Нигерия ҳукумати Shell компаниясидан 2011 йилда катта миқдорда нефтни тўкиб юборгани учун 6 миллиард евро миқдорида товон ундирмоқчи. Бу ҳақда, Нидерландиянинг Financieele Dagblad нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Shell’нинг Нигерияда фаолият юритадиган бир нечта шуъба корхонаси устидан судга шикоят аризаси топширилди.
Ҳукуматнинг фикрича, 2011 йилда Бонга денгиз манбаида нефтнинг тўкилиши жиддий экологик ва иқтисодий оқибатларга олиб келган. Маҳаллий аҳоли вакилларига етказилган зарарни қоплашга даъво суммасининг 3,9 миллиард евролик қисми сарфланади. 2,2 миллиард евро ифлосланган зонани тозалашга, 218 минг евро эса суд харажатларига сўралмоқда.
Изоҳ (0)