Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Испания пойтахти Мадрид шаҳрида давом этаётган, Masters туркумидаги Mutua Madrid Open теннис турниридаги иштирокини якунлади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, ATP рейтингида 76-поғонада бораётган Ўзбекистон вакили иккинчи даврада дунёнинг 8-ракеткаси, чехиялик Томаш Бердихга қарши кортга чиқди. Бир соату 10 дақиқа давом этган беллашувда 6:3, 6:3 ҳисоби қайд этилиб, Бердихнинг фойдасига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақани саралаш босқичидан бошлаган ўзбекистонлик теннисчи аввалига испаниялик Альберт Монтанесни 6:4, 6:3, кейин эса қозоғистонлик Михаил Кукушкинни 6:2, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб асосий тўр баҳсларига киришди. Асосий тўрнинг биринчи даврасида 29 ёшли Истомин россиялик Теймураз Габашвили билан куч синашди ҳамда 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди