Сербия футбол иттифоқи УЕФАнинг Косово футбол федерациясини ўз таркибига қўшиш қарори устидан Спорт ҳакамлик судига (CAS) арз қилади. Бу ҳақда, Сербия ёшлар ва спорт вазири Ваня Удовичичнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўз навбатида, УЕФА ҳакамлик судидаги эшитувлар хавфсирамаётганини билдирди.
Косово футбол ташкилотини УЕФАга қўшиш қарори ташкилотнинг конгрессида қабул қилинди. Энди Косово федерацияси ФИФА таркибига қўшилиб, 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.
Косовонинг ФИФАдаги иштироки масаласи ташкилотнинг 12–13 май кунлари Мехикода бўлиб ўтадиган конгрессида кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)