Сурия президенти Башар Асад ИШИД террорчи гуруҳи билан ўзаро тил бириктириб ҳаракат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда, Sky News телеканалининг суриштирувига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Телеканал ИШИДнинг махфий ҳужжатлари ошкор бўлиб қолганини эътироф этмоқда. Уларга кўра, Асад билан, хусусан, Пальмирада ҳамкорлик қилинган. Шаҳарнинг озод қилинишидан олдинроқ жангарилар ва ҳукумат тараф ҳужжат тайёрлаган. Ушбу ҳужжатда оғир артиллерия ва зенит пулемётларини Пальмирадан олиб кетиш кўрсатилган. ИШИД томонидан қочиб ўтган собиқ жангарилардан бири ташкилот ҳукумат билан қўшинларининг ҳаракатини мувофиқлаштириб боришини тасдиқлаган.
Шунингдек, ИШИДдан қочиб ўтган гувоҳлар икки ўртада савдо шартномаси бир неча йилдан буён амалда эканлигини айтган.
Телеканалнинг тан олишича, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириб кўришнинг иложи йўқ, аммо бу манба тақдим этган илгариги барча маълумотлар ҳаққоний бўлиб чиққан.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)