АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида биринчи май шарафига уюштирилган анъанавий марш чоғида полиция билан тўқнашувлар юзага келди. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг беш нафари жароҳат олди, тартибсизликлар уюштирган тўққиз киши ҳибсга олинди, деб хабар беради «ТАСС».
Шаҳар полиция бошқармасининг маълум қилишича, марш тугаганидан сўнг тартибсизликлар юзага келди. Энг кескин тўқнашувлар Costco майда улгуржи савдо дўкони яқинидаги автопарк яқинида юз берди.
Қўлга олинганларнинг ёши 20 дан 32 гача эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)