Саудия Арабистони АҚШ бошчилигида Сурияда фаолият юритаётган халқаро ҳарбий коалиция таркибига ўзининг махсус қисмларини йўллашга ҳозир. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Женевада журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди.
«Агар АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияга ер усти қўшинларини йўллаш қарорига келса, Саудия Арабистони бу хатти-ҳаракатларнинг бир қисми ўлароқ ўз махсус қисмларини юборишга тайёр бўлади. Бу бир томонлама қадам бўлмайди, бу АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши кампаниянинг бир қисми бўлади», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
У мазкур масала АҚШ ҳарбийлари билан муҳокама қилинганини қўшимча қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)