АҚШга эркин бириккан ҳудуд мақомига эга Пуэрто-Рико 2 майда тўлаш режалаштирилган 370 миллион доллар миқдоридаги қарздорликни тўлай олмайди. Бу ҳақда 1 май, якшанба куни орол губернатори Алехандро Гарсия Падилья маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Гап Пуэрто-Рико тараққиёт банкининг 422 миллион доллар миқдоридаги қарзи ҳақида бормоқда. Ушбу суммадан 22 миллион доллари бу фоизлар бўлиб, орол ҳукумати уни тўлашни режалаштирмоқда. Яна 30 миллион долларни реструктуризация қилиш ҳақида келишувга келинган, бироқ қолган 370 миллион долларни ундиришнинг иложи йўқлиги маълум қилинган.
Associated Press агентлигининг таъкидлашича, бундан кейин Пуэрто-Рикога қарши судга даъво киритилиши эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)