Бугун, 30 апрель куни Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати беллашувлари ўз якунига етди, деб хабар қилмоқда «Sports.uz».
-105 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов Осиё чемпионатида +105 килограмм вазнда иштирок этди. Ўзбекистон вакили даст кўтариш машқида 191 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди. Худди шундай оғирликдаги тошни Хитой Тайпейи вакили Ших-Чиех Чен ҳам кўтарди. Бироқ шахсий вазни енгил бўлган Руслан олтин медалга сазовор бўлди.
Силтаб кўтаришда Русланга бироз омад етишмади. У бу машқда 235 килограмм тошни кўтарди. Якунда 426 килограмм натижа билан ўзбекистонлик оғир атлетикачи тўртинчи ўринда қолиб кетди.
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати
30 апрель, шанба
+105 килограмм. Эркаклар. Икки кураш натижаси
1. Ших-Чиех Чен (Хитой Таипейи) – 432 кг (191 кг + 241 кг)
2. Хожамуҳаммат Тўйчиев (Туркманистон) – 427 кг (190 кг + 237 кг)
3. Баҳодор Муллаи (Эрон) – 427 кг (180 кг + 247 кг)
4. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) – 426 кг (191 кг + 235 кг)
Изоҳ (0)