Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги куни доирасида -105 килограмм вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Ушбу вазнда икки нафар Ўзбекистон вакили Сардор Дўстмуродов ҳамда Иван Ефремов иштирок этди. Даст кўтариш беллашувларида Иван Ефремов 183 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди. Сардор Дўстмуродов эса ушбу йўналишда 168 килограмм натижа билан олтинчи поғонадан жой олди.
Даст кўтариш машқида қўлга киритилган муваффақиятдан сўнг Иван силтаб кўтаришда 211 килограмм натижа билан ушбу йўналишда бронза медали соҳиби бўлди. Дўстмуродов эса 218 килограмм тошни ўзига бўйсундира олди. Бу натижа билан Сардор кумуш медали совриндори бўлди.
Даст кўтаришда 180 килограмм, силтаб кўтаришда 221 килограмм тошни ўзига бўйсундирган эронлик Муҳаммадризо Барори икки кураш натижасига кўра Осиё чемпионига айланди. Иван Ефремов икки кураш натижасига кўра кумуш, Сардор Дўстмуродов эса бронза медалига сазовор бўлди.
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати
30 апрель, шанба
-105 кг, даст кўтариш. Эркаклар
1. Иван Ефремов (Ўзбекистон) – 183 кг2. Салвон Жасим Аббод (Ироқ) – 181 кг3. Муҳаммадризо Барори (Эрон) – 180 кг...6. Сардор Дўстмуродов (Ўзбекистон) – 168 кг ...
-105 кг, силтаб кўтариш. Эркаклар
1. Муҳаммадризо Барори (Эрон) – 221 кг2. Сардор Дўстмуродов (Ўзбекистон) – 218 кг3. Иван Ефремов (Ўзбекистон) – 211 кг
Икки кураш натижасига кўра умумий ҳисоб
1. Муҳаммадризо Барори (Эрон) – 401 кг (180 кг + 221 кг)2. Иван Ефремов (Ўзбекистон) – 394 кг (183 кг + 211 кг)3. Сардор Дўстмуродов (Ўзбекистон) – 386 кг (168 кг + 218 кг)
Изоҳ (0)