Норвегия соҳилларида ҳалокатга учраган вертолёт бортида бўлган бир неча кишининг танаси топилди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, вертолётда камида 14 киши бўлган.
Авария Норвегиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи шаҳри — Бергендан ғарбда, Турой оролига яқин ерда юз берганлиги таъкидланмоқда. Вертолёт денгиздаги нефть минораларидан бирига учаётган эди.
Полиция вакили Мортен Кронен вертолёт портлагани ва қуюқ тутун билан қоплангани, денгизда одамлар борлиги ҳақида маълумотлар етиб келаётганини билдирди.
Изоҳ (0)