КХДР 28 апрель куни кечаси ўртача радиусда ҳаракатланувчи баллистик ракетани яна муваффақиятсиз учирди, у ҳавода портлаб кетди. Бу ҳақда, Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Шимолий Корея бугун, 28 апрель куни 19:26 да Вонсан шаҳри ҳудудидан яна бир баллистик ракетани муваффақиятсиз учирди. Бу ўртача узоқликка учувчи ‘Мусудан’ ракетаси бўлиши мумкин», — деб таъкидланади вазирлик хабарида. Маълум қилинишича, ракета учирилгандан кейин ҳавода портлаб кетган.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг маълумотларига қараганда, КХДР аввалроқ тонгги 06:40 да Вонсан шаҳрининг чекка қисмидан баллистик ракета учирган. У учирилгандан бир неча дақиқа ўтиб ерга қулаб тушган.
Изоҳ (0)