Халқаро Олимпия қўмитаси лойиҳаси бўлган Бутунжаҳон Олимпия телеканали 2017 йилда ишга туширилади. Бу ҳақда қўмита аъзоси, Россия Олимпия қўмитаси раҳбари Александр Жуков «ТАСС»га маълум қилди.
Олимпия каналининг анонси Олимпия қўмитаси томонидан 2015 йил декабрида берилган эди. Ушбу лойиҳага 600 миллион доллар инвестиция йўналтирилиши, ўн йил давомида канал бу маблағни оқлаб бериши айтилмоқда. Унинг ишга туширилиши 2015 йил декабрида қўмита сессиясида тасдиқланган Agenda-2020 олимпия ҳаракати ривожининг муҳим таркибий қисмидир.
Бутунжаҳон Олимпия телеканали ҳар бир мамлакатда ўз бўлимларига эга бўлади.
Изоҳ (0)