Исроил мудофаа армияси ўқувлар чоғида истеъмолдан чиқарилган фосфор бомбаларидан фойдаланди, бунинг оқибатида мамлакат жанубида йирик ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда, Haaretz нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин 15 гектар майдонга эга қишлоқ хўжалиги далалари ва ўрмон ҳудудини қамраб олгани айтилмоқда.
Ашкелон шаҳри ўт ўчириш хизмати вакили Игаль Зохарнинг шоҳидлик беришича, армия Лахиш округида 5 тоннали фосфорли бомбани ишлатган, бунинг оқибатида бир қанча биноларга зарар етган.
Ёнғин ўчирилганидан кейин ҳам ўт ўчирувчилар бир неча марта ортга қайтиб, қўшимча ёнғин ўчоқларини бартараф қилган. Ўт ўчириш ишига олтита қутқарувчилар отряди ҳамда ёнғин авиациясининг тўрт самолёти жалб қилинган.
Исроил армияси ўт ўчириш хизматини тайёрланаётган ўқув машғулотлари чоғида ўз-ўзидан ёнадиган моддалардан таркиб топган портловчи ускуналар қўлланилишидан огоҳлантириб қўймаган.
Изоҳ (0)