Ўзбек футболи фидойиларидан бири Виталий Суюнов 23 апрель, шанба куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекситон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Пахтакор» афсоналаридан бири бўлган Виталий Суюнов ушбу жамоа сафидаги фаолиятини 1960 йилда бошлаган. У саккиз мавсум давомида «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган ва жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири сифатида кўплаб ўйинларда майдонга тушган. Биргина чемпионат доирасида Виталий Суюнов «Пахтакор» таркибида 200 дан ортиқ ўйинда иштирок этган. Шунингдек, мамлакат кубоги ва кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашган.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Виталий Суюнов мураббий сифатида иш бошлади. У 1969 йилда мураббий сифатида фаолиятини «Пахтаорол» жамоасида бошлади. 30 йилдан ортиқ давом этган мураббийлик фаолияти давомида у Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида иш олиб борди. Мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари билан ҳам ишлади. Унинг фаолиятидаги энг ёрқин давр сифатида «Пахтакор» сафида ўйнаган йиллари ёдга олинади.
Изоҳ (0)