Ливияда Мисрнинг 16 фуқароси контрабандачилар билан жанжаллашиб қолганидан сўнг отиб ташланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 26 апрель куни Триполидан 160 километр жануби-шарқда жойлашган Бани Валид шаҳрида содир бўлди. Миср фуқаролари муҳожирларни Европага ноқонуний ўтказувчи контрабандачилар билан талашиб қолиб, улардан уч нафарини ўлдириб қўйди. Контрабандачиларнинг қариндошлари ўч олиш мақсадида мисрликларни ўққа тутди, бунинг оқибатида улардан 16 нафари ҳалок бўлди.
Бир қанча одам жароҳат олгани айтилмоқда.
Миср ташқи ишлар вазирлиги бўлиб ўтган воқеаларни тасдиқлади, шунингдек, қўшни мамлакатдаги элчихона жараённи кузатишда давом этаётганини билдирди.
Ливияда асосан қурилиш соҳасида ишлайдиган ўн минглаб мисрликлар истиқомат қилади. Бундан ташқари, мисрлик муҳожирлар Ливия орқали Европага ўтишга уринади.
Изоҳ (0)