Литвадаги НАТОнинг Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво патрули миссияси амалга ошириладиган Шяуляй авиабазасига ўқув машғулотлари доирасида АҚШнинг иккита бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчиси етиб келди. Бу ҳақда, Литва мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «РБК» хабар берди.
Бу типдаги қирувчилар Литвага биринчи марта юборилиши. Мамлакат мудофаа вазири Юозас Олекаснинг сўзларига қараганда, бу қадам АҚШ ва НАТОнинг Европа хавфсизлигини таъминлаш ишига садоқатини яна бир бора кўрсатиб берди.
Қирувчилар Литвага Буюк Британиядан учиб келди — у ерда АҚШ Европадаги иттифоқчилари билан ҳамкорликда апрель–май ойларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Британиядаги базада умумий ҳисобда 12 та F-22 Raptor жойлаштирилган.
Delfi агентлиги қирувчилар Россия самолётларининг Болтиқ денгизида АҚШ кемалари яқинидан учиб ўтиши муносабати билан вазият кескинлашган бир пайтда Литвага етиб келганига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)