Япония ҳукумати 23 апрель куни сувости кемасидан баллистик ракета учирган КХДРга норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Фумио Кисида Токиодаги матбуот йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«КХДРнинг бу каби ҳаракатларини батамом қабул қилиб бўлмайди», — деб таъкидлади вазир.
Унинг сўзларига қараганда, норозилик Пекиндаги дипломатик каналлар орқали етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни КХДР сувости кемасидан баллистик ракетани учирганлиги ва синовлар мамлакатнинг шарқий соҳиллари ҳудудида ўтказилганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)