Сочида 12 апрель, Фазогирлар кунида 1961 йилда маҳаллий аҳоли томонидан биринчи фазогир Юрий Гагарин билан бирга экилган кедр арралаб ташланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Манбаларда маълум қилинишича, уни арралаш учун шаҳар ўрмон-боғ хўжалиги бошқармаси директори Андрей Тереховдан рухсат олинган. Дарахт унинг ёнидаги уйга қулаб тушиши мумкин деб топилган.
«Бу кедр Сочида бўлиб ўтган бир нечта тўфонга бардош берган. Унинг илдизларидан дарахт ҳеч қандай хавфли эгилишга эга бўлмаганлигини кўриш мумкин. У тўғри турган эди. Шунчаки, кедр кимгадир, балки навбатдаги дўкончани ўрнатишга халақит берган», — деб таъкидлади Географик жамият аъзоси Алла Юсупова.
Изоҳ (0)