Мексика соҳилларида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Марказнинг маълум қилишича, ер силкиниши эпимаркази Мексиканинг Пуэрто-Мадеро шаҳридан 36 километр ғарбда, зилзила ўчоғи эса 80 километр чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)