Қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти Тинч океани устидан уч кун ичида учиб ўтиб, АҚШда қўнди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Самолёт Сан-Францискодаги «Олтин дарвоза» кўприги устидан учиб ўтди.
Бир неча кун муқаддам самолёт Гавайидан учиб чиққани хабар қилинган эди.
2015 йил 9 мартида Абу-Дабидан дунё бўйлаб саёҳатга жўнаб, 3 июлда Гавайига етиб келган ва носозлик туфайли шу ерда қолган қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 2016 йил 20 апрелида парвозини давом эттириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)