Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд сув ресурслари ва электр энергияси вазири Абдулла ал-Ҳусайнни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди. «Ведомости» газетасининг хабар беришича, бунга сув нархининг ошиши боис келиб чиққан аҳоли норозилиги сабаб бўлган.
Ал-Ҳусайннинг вазифаларини вақтинчалик қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий бажариб туради.
Саудия ҳукумати электр токи, сув таъминоти ва бошқа хизматлар субсидиясини қисқартиргани туфайли нархлар кескин ошди. Март ойида фуқароларнинг шикоятларига жавобан ал-Ҳусайн уларга қудуқ қазишга рухсат олишни маслаҳат берган эди.
Изоҳ (0)