Япониядаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақани 2-ўринда якунлади, деб хабар берди Ўзбекистон Футзал Уюшмаси расмий сайти.
Япония, Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги мусобақа уч кунда ўз ниҳоясига етди. Турнирнинг сўнгги турида мезбон япониялик футзалчилар жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланган Ўзбекистондан устун бўла олмади. Қайд этиш керак, Япония 1-турда Вьетнам дарвозасига жавобсиз 7 та гол урганди.
Аввалига Вьетнам билан, кейин эса Япония билан муросага рози бўлган Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритилган 2 очко эвазига турнирни 2-ўринда якунлади. Япония футзал терма жамоаси мундиал чиптасини Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионатида бой берган бўлса, Ўзбекистон ва Вьетнам термалари Колумбия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
24 апрель, якшанба
Изоҳ (0)