Американинг Огайо штати ҳукумати 22 апрель, жума куни Пайк округида содир этилган қотиллик юзасидан суриштирув бўйича сўроқ қилиш учун бир кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Chillicothe Gazette газетасига Огайо прокурори Майк Девайн маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Прокурорнинг аниқлик киритишича, бу суриштирувнинг бошланғич босқичи давомида полиция сўроқ қилган 30 га яқин кишидан бири бўлиб, уни қотилликда гумондор деб аташ нотўғри бўлади.
Полиция қотилнинг шериклари бўлган деб ҳисобламоқда.
«Қуролланган ва жуда хавфли жиноятчи озодликда юрганлиги шубҳасиз. Қотиллар бир неча киши бўлиши мумкин. Икки ёки уч нафар. Биз ҳозирча айнан қанча эканлигини билмаймиз», — деб қўшимча қилди Девайн.
Саккиз кишининг жасади штат жанубидаги Пиблс шаҳарчаси яқинидаги тўртта турли уйдан топилган эди.
Изоҳ (0)