АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) Boeing 787 Dreamliner’нинг 176 та самолёти двигателидаги камчиликни бартараф этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Гап двигателларнинг GEnx-1B PIP2 тури ҳақида бормоқда. Ундаги камчиликни FAA «парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги масала» деб таърифлади.
«Ҳар иккала двигателнинг ишламай қолиши мумкинлиги хавфсизлик соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган масала ҳисобланади», — дейилади FAA ҳужжатида.
Агентлик кўрсатмаси 29 январь куни Boeing 787 самолёти билан олти километрдан ортиқроқ баландликда юз берган ҳодиса юзасидан ўтказилган суриштирув натижалари билан боғлиқ.
Boeing, ўз навбатида, авиакомпания General Electric билан ҳамкорликда ушбу масалани ўрганиб чиққанлиги ва уни тўлиқ ҳал этиш учун FAA билан ҳамкорлик қилаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)