22 апрель, жума куни Тошкент шаҳридаги Муқимий кўчасида, «Новза» метро бекати яқинида трамвай линияси симларини олиб ташлаш тадбирлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилди.
Гуруҳда воқеа жойидан олинган фотосуратлар тақдим этилди. Уларда мутахассислар махсус техника ёрдамида трамвай симларини демонтаж қилаётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9- ва 13-трамвай йўналишларининг иши 22 апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17- ва 8-трамвайлар иши тахминан 1 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)