Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос принципиал рақиб ҳисобланган «Барселона»нинг доимо мағлуб бўлишини истайди ва буни яширмайди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Албатта, ‘Барселона’нинг мағлубиятларидан хурсанд бўламан. Уларга қанча ёмон бўлса, ‘Реал’га шунча яхши. ‘Барселона’ устидан эришилган сўнгги ғалаба каталонияликлар учун руҳий жиҳатдан жиддий зарба бўлди», – деди испаниялик ҳимоячи.
Агар у «Барселона» шарафини ҳимоя қилганида, нима юз бериши мумкинлиги ҳақидаги саволга «Эҳтимол, бу ҳолатда қизил карточкаларим сони биттага камроқ бўларди», деб жавоб қайтарди Рамос.
Маълумот ўрнида, Испания чемпионати 34-туридан сўнг «Реал» 78 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. 79 очкодан жамғарган «Барселона» ва «Атлетико» клублари тегишли равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)