22 апрель, жума куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси Сунь Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда бўлажак қўшма тадбирларда, жумладан Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги тадбирларда Хитой делегацияси иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)