Кеча, 21 апрель куни Қадимий Олимпия (Греция)да шу йилнинг 5–21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларининг машъаласи тантанали равишда ёқилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Олимпиада машъаласи Греция ҳудуди бўйлаб олти кун мобайнида олиб ўтилади. Бразилиядаги эстафета эса 3 май, сешанба куни Бразилиа шаҳридан бошланиб, 5 август, жума куни Риода якунланади.
Режага кўра, Олимпиада машъаласи 100 кун давомида Бразилиянинг 500 дан зиёд шаҳар ва қишлоқларидан олиб ўтилади.
Изоҳ (0)