Германиянинг энг йирик автомобилсоз компаниялари Европада сотилган Audi, Porsche, Mercedes-Benz, Volkswagen ва Opel русумларидаги 630 минг машинани чиқинди газни тозалаш тизимини таъмирлаш мақсадида қайтариб олади. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Handelsblatt нашри тақдим этган маълумотларга кўра, таъмирдан ўтадиган машиналарнинг 247 мингтаси Mercedes-Benz автомобиллари, 32 мингтаси Porsche Macan моделидаги уловлар, 194 мингтаси Volkswagen’нинг Amarok ва Crafter моделлари, 66 мингтаси Audi (Q5, A6, A8) ва 90 мингтаси Opel (Zafira, Insignia, Cascada) машиналаридир.
Изоҳ (0)