АҚШ ташқи сиёсат идораси Россия ҳукуматини Қрим-татар халқи мажлисини тақиқлаш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда, Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби баёнотига таяниб, Meduza хабар берди.
«Мажлис узоқ вақт давомида қрим-татар аҳолисининг вакиллик органи бўлиб келган. Шунингдек, у қрим-татарлари маданиятини сақлаш ва камситишлардан ҳимоя қилишда муҳим мустақил овозга эга бўлган», — дейилади Давлат департаменти сайтида чоп этилган Кирбининг баёнотида.
Бошқарма Россия қонунлари АҚШ Украина ҳудуди деб ҳисобловчи Қримда кучга эга эмаслигини эслатиб ўтди.
«Биз Россия Федерациясини Адлия вазирлигининг Қрим-татарлари мажлисини экстремистик ташкилот деб топиш ҳақидаги қарори, шунингдек, Қрим амалдаги ҳукуматининг ушбу демократик институт фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)