Хитойнинг Hainan Airlines авиакомпанияси йўловчиси тоза ҳаводан нафас олиш учун фавқулодда чиқиш эшигини очгани туфайли рейсдан туширилиб, ҳибсга олинди. Рейс тахминан бир соатга кечикди, деб хабар беради «Мета.кз».
Ху фамилияли бульдозер ҳайдовчиси умрида биринчи марта самолётда учаётгани боис қаттиқ ҳаяжонланиб, ҳаво етишмаётганини ҳис қилган. Шу боис у қўшнисидан жой алмашишни сўраган ва деразага яқинроқ ўтирган. Шундан сўнг у дераза олдидаги фавқулодда чиқиш эшиги дастасини тортиб юборган, негаки даста деразани очади деб ўйлаган.
Салонни парвозга ҳозирлаётган стюардессалардан бири енгил шамолни ҳис қилган. У фавқулодда чиқиш эшиги очиқлигини, ўнлаб одамлар унинг олдида тўпланганини кўрган.
Ху самолёт бортидан туширилиб, бир ҳафта қамоқ жазоси ва 500 юань жаримага маҳкум қилинган.
Изоҳ (0)