Жорий йилнинг 23–24 апрель кунлари Тошкентдаги Next савдо маркази ҳудудида жойлашган Ice Rink муз саройида Ўзбекистоннинг «Бинокор» хоккейчилари Қозоғистоннинг «Армада» жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказади, деб хабар беради «Sports.uz».
Ўртоқлик учрашувлари 8 ва 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилиши кўзда тутилган. Ўтган ой Чимкентда ўтказилган ўйинларда ҳар икки жамоа биринчи бор тўқнаш келганди.
Ўртоқлик учрашувлари 23–24 апрель кунлари, соат 11:00 да бошланади.
Изоҳ (0)